Андижонда ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этилган сайёр ўқув курслари ўз якунига етди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 20 ноябрдаги “Ички ишлар органларининг раҳбар ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ, Вазирлик Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан сайёр ўқув курслари ташкил этилди.
Бунда, Андижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармалари ҳамда тергов хизмати раҳбар ходимлари, шунингдек, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг биринчи ва тергов бўйича ўринбосарлари иштирок этдилар.
Ўқув курсининг асосий мақсади соҳавий хизмат раҳбарларига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишда ҳудуддаги тезкор ва криминоген вазиятни чуқур таҳлил қилиш, прогнозлаш ва баҳолашнинг замонавий усулларини ўргатиш, тезкор-қидирув, жиноятларни тергов қилиш соҳасида тажриба алмашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни ўрганиш, мавжуд куч ва воситаларни тўғри тақсимлаш, шунингдек, хизмат фаолиятига оид ислоҳотлар ва янгиликлар, юридик ва махсус тайёргарлик бўйича билимларини оширишдан иборат.
Ўқув курси тасдиқланган ўқув дастури асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти ходимлари томонидан инновацион-педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали амалга оширилди.
Ўқув машғулотлари давомида тингловчилар томонидан қонун ҳужжатлари ва амалиёт жараёнлари билан боғлиқ бўлган барча саволларга институт профессор-ўқитувчилари томонидан атрофлича жавоб берилди.
Ўқув курси якунида тингловcҳилардан якуний имтиҳон олиниб, ўқув курсини муваффақиятли тугатган ходимларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати