5 Июн 2020 йил 1040

Андижонда ижро интизомини янада мустаҳкамлашни ташкил этиш ва таъминлаш бўйича ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 30 июлдаги 207-сонли буйруғига асосан, Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Д.Тасбаев томонидан ходимларнинг билим ва касбий кўникмаларини такомиллаштириб бориш, малака ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида ўқув-машғулотлари режаси тасдиқланиб, унинг ижроси жойларда карантин тартибига қатъий риоя қилинган ҳолда таъминланмоқда.

Хусусан, вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими ҳамда Кадрлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1 – 5 июнь кунлари Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ, Хонобод шаҳар, Андижон, Қўрғонтепа, Избоскан, Жалақудуқ, Пахтаобод ва Хўжаобод туманлари ички ишлар бўлимларида сохавий хизмат бошлиқлари ҳамда тегишли шахсий таркибга ижро интизомини янада мустаҳкамлашни ташкил этиш ва таъминлаш бўйича ўқув-машғулотлари ўтказилди.

Ушбу ўқув-машғулотларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида»ги ПҚ-2881-сонли, 2018 йил 5 октябрдаги «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3962-сонли қарорлари, 2017 йил 9 августдаги «Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5017-сон фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12-сон қарори ва Ички ишлар вазирлигининг 1999 йил 31 январдаги 22-сонли буйруғининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Ходимларнинг билим ва касбий кўникмаларини такомиллаштириш, малака ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech