Андижонда “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида фахрийларнинг туристик ва маданий мерос объектларига ташрифлари ташкил этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 340-сонли қарорига асосан юртимизда ҳар йили ноябрь ойи – “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилинган.
Шунга асосан тизимдаги фахрийлар кенгашлари, ҳамкор ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда ички ишлар органлари фахрийлари иштирокида уларнинг ички туризм бўйича туристик ва маданий мерос объектлари ҳамда муқаддас қадамжоларга ташрифлари ташкил этилмоқда.
Ҳозирда бу каби тадбирлар барча шаҳар-туманларда давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати