3 Июл 2024 йил 1168

Андижонда “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида Марказий банкининг Андижон вилоят бош бошқармасида тарғибот тадбири ўтказилди

Ўтказилган тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Андижон вилоят бош бошқармаси ҳамда акциядорлик тижорат банкларнинг бошлиқлари иштирок этди.

Тадбирда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази ходими Умиджон Ҳамрақулов ҳамда бошқа бир қатор мутасаддилар сўзга чиқишиб, бугунги кунда фуқароларнинг тез фурсат ичида мўмай даромад олиши мумкинлиги мазмунидаги турли сохта хабарлар тарқатилаётгани ҳақида огоҳлантириш бердилар. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмаслиги тушунтирилди.

Шунингдек, фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда унга қарши курашишда аҳолида “кибергигиенани шакллантириш масалалари юзасидан ҳам атрофлича маълумотлар берилиб, барча ҳушёрлик ва огоҳликка чақирилди.

Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги доирасидаги тарғибот тадбирлари жойларда давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech