Андижонда коронавирус инфекциясига қарши тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида ҳам коронавирус инфекциясига қарши тарғибот ишлари кучайтирилмоқда. Хусусан, туман ИИБ, Миллий гвардия, тиббиёт бирлашмаси, СЭОМ ходимлари билан ҳамкорликда аҳоли кўп тўпланадиган жойлар, бозорлар, марказий кўча ҳамда дўконлар атрофида касалликка қарши тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, дизинфекциялаш ишлари ҳам кенг кўламда амалга ошириляпти.
Олиб блорилаётган тарғибот тадбирларида тиббий ниқоб тақиб юриш, дезинфекция воситаларидан фойдаланиш, оралиқ масофани сақлаш сингари оддий, лекин, зарурий кўрсатмаларга риоя этиш муҳим эканлиги фуқароларга уқдирилмоқда. Шу мақсадда эҳтиёжманд фуқароларга тиббий ниқоб, дезинфекция воситалари бепул тарқатиляпти. Савдо дўконлари олдига оралиқ масофани сақлаш ҳақидаги ёзувлар, оёқ кийимларини тозаловчи воситалар ташкил этилмоқда. Ҳозирда бу каби тушунтириш-тарғибот тадбирлари давом эттитрилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати