17 Апрел 2020 йил 992

Андижонда маст холда ҳуқуқбузарларлик содир этган фуқаролар 15 суткага қамалди

2020 йил 14 апрель куни соат 15:00 ларда Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27 йиллиги  маҳалласида  яшовчи фуқаролар Д.Р хамда   У.О.лар карантин қоидаларини бузиб жамоат жойида спиртли ичимлик ичишиб, маст холда турли ҳақоратли сўзлар билан бақир-чақир кўтаришган. Бу салбий хатти-ҳаракатлари билан оила аъзолари ва шу жойда яшовчи фуқароларнинг тинчлигини бузганлар.

Ушбу ҳолатдан хабар топган шу худудга хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, уларни тинчлантирмоқчи бўлади. Аммо улар ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай фаол қаршилик кўрсатишган.Карантин пайтида жамоат тартибини бузиб, ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаролар иши  16 апрель куни Жалақудуқ туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси  МЖтКнинг бир қатор моддаларига асосан ҳуқуқбузарлар Д.Р хамда У.О.ларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.   

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech