Андижонда “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
Андижон вилояти ИИБнинг 2025 йил 5 август кунидаги тегишли буйруғига асосан жорий йилнинг 3 сентябрь куни шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари иштирокида “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи” кўрик-танлови ўтказилди.
Танловда 16 нафар ходим иштирок этди. Иштирокчилар дастлаб жисмоний тайёргарлик синовида тўсинда тортилиш, 100 метр ва 1 000 метр масофага югуриш шартларини бажаришди. Шундан сўнг, “Макаров” пистолетини тўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, “Макаров” пистолетидан 50 метр масофага отиш машқлари бажарилди. Яна бир шартда ходимлар тест саволлари орқали ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Психологик синовдан ўтган иштирокчилар билан танлов якунида комиссия аъзолари томонидан суҳбат ўтказилди.
Маълумот учун, биринчи ўринни эгаллаган ходим танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати