Андижонда Польша Республикасига ишга юбориш учун 3500 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар қўлга олинди
Андижон вилояти ички ишлар бошқармасига Марҳамат туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Андижон шаҳрида Польша Республикасига фуқароларни ишлаш учун жўнатаётган фирма ҳақида эшитиб, жорий йилнинг 17 январь куни ушбу фирмага борган вақтида Польша давлатига ҳайдовчилик ишига жўнатиш учун унга 3500 АҚШ доллари беришлигини, ҳозирда ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқа тўловлар учун олдиндан 1500 АҚШ доллари кераклиги айтилган. Фуқаро танишларидан сўраб-суриштирган вақтида масъулияти чекланган жамиятнинг фуқароларни чел элга юбориш учун махсус лицензияси йўқлигидан хабар топиб, 1500 АҚШ долларини талаб қилган шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Мазкур мурожаатга асосан, Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Департаментнинг Андижон вилояти бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир натижасида ариза муаллифидан фуқаро уни Польша Республикасига юк ташиш автомашинаси ҳайдовчилиги вазифасига ишлаш учун танишлари орқали ишга юбориш эвазига фирибгарлик йўли билан талаб қилинган 3500 АҚШ долларидан 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизматм