Андижонда психология йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг ҳудудий пробация гуруҳларида амалиёт ўташлари йўлга қўйилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 07 ноябрь кунги “Жиноят ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 07 декабрь кунги “ пробация хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғида кўрсатилган асосий вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти ИИБ пробация бошқармаси назоратида турган шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш бўйича Андижон давлат университетининг психология йўналишида таҳсил олаётган талабаларини ҳудудий пробация гуруҳларида амалиёт ўташлари йўлга қўйилди.
Шунингдек, уларнинг имкониятидан кенг фойдаланиб, назоратдаги шахсларнинг психологик портретини тузган ҳолда келгусида улар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойиллигини аниқлаш ва барвақт олдини олиш бўйича профилактика инспекторлари, тезкор вакиллар ҳамда маҳалла фаоллари ёрдамида профилактик-тренинглар ўтказилиши ҳам йўлга қўйилиб, бу борадаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати