25 Май 2020 йил
981
Андижонда рейд тадбирлари кучайтирилган тартибда ўтказилмоқда
Андижон вилояти ҳудудида махсус комиссия томонидан ўрнатилган тартибларга тўлиқ риоя қилмаётган автомобиль ҳайдовчилари учраб турибди.
Огоҳлантиришларга қарамасдан бугун 25 май куни соат 17:00га қадар вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ ходимлари томонидан 92 нафар йўналишсиз такси хайдовчиларига нисбатан карантин ва йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларга тегишли бўлган транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдонларига олиб кирилди.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда карантин ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати