Андижонда савдо дўконини талон-тарож қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаро Н.Б туманнинг Янгиҳаёт МФЙда жойлашган фуқаро Т.А.га қарашли савдо дўкони омборхонасидан 2020 йил 20 март кунидан 2020 йил 25 май кунига қадар бўлган вақт оралиғида, жами 120.000.000 сўмлик турли хил салқин ичимликларни яширин равишда талон-торож қилган ҳамда ўғирланган салқин ичимликларни ўзга шахсларга сотиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.Б.га нисбатан 2020 йил 27 май куни Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати