Андижонда "Ҳудуд тажрибаси" методик қўлланмаларининг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган ўқув-семинар машғулотлари давом этмоқда
Аввал хабар қилинганидек, ҳар бир ҳудуднинг криминоген ва демографик хусусиятини инобатга олган ҳолда жиноятни содир этиш сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни “илмий диагноз” ва таҳлиллари асосида яратилган “Ҳудудлар тажрибаси” қўлланмаларининг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари учун ўқув-семинар машғулотлари ўтказилмоқда.
Олтинкўл, Асака, Избоскан, Бўстон, Улуғнор ҳамда Шаҳрихон тумани ИИБларида хизмат қилаётган ходимлар учун ташкил этилган семинар машғулотларида ИИВ Академиясининг масъул ходими томонидан илмий ёндашув асосида яратилган “Ҳудудлар тажрибаси” қўлланмалари бўйича батафсил маълумотлар етказилди.
Ўқув-семинари бошқа шаҳар-туманларда давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати