Андижонда ўтказилган тунги рейд тадбирлари давомида "Каптива" автомашинаси юкхонасида "Бита" борлиги аниқланди
2020 йилнинг 18 март куни Избоскан туманида вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан тунги рейд тадбири ўтказилди.Рейд тадбирига Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ, Избоскан тумани ИИБ ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт бошқармаси Андижон вилоят бўлими ходимлари жалб этилди.Тадбир олди йўриқномасида ходимларга фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш,шахсий хавфсизликка риоя этиш юзасидан қўшимча тавфсиялар берилди.
Ўтказилган рейд давомида алоҳида эътибор йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқарувчи қўпол турдаги қоидабузарликларни аниқлашга қаратилиб, бу йўналишда бир қатор ишлар амалга оширилди.Тадбир давомида жами 97 та, шундан 64 та қўпол турдаги қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Шу жумладан, 1 та маст ҳолда, 2 та давлат рақам белгисиз, 2 та давлат рақам белгисини турли воситалар билан тўсиб қўйиш, 1 та серена ўрнатиш, 1 та ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ҳамда 57 та тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш ҳолатлари бўйича ўрнатилган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ҳамда 64 та автотранспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида Избоскан туманида яшовчи фуқаро К.У бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашина юкхонаси кўздан кечирилганида, жиноят қуроли сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган 1 дона “Бейсбольная бита” борлиги аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати