Андижонда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматлари ходимлари учун ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан ҳафтанинг ҳар шанба кунлари вилоят ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматлари ходимлари учун минтақаларга ажратилган ҳолда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Машғулотлар давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, профилактик ҳисобдаги шахслар билан ишлаш, бу борада жамоатчилик, мутасадди ташкилот ва идоралар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш, жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутахассислар томонидан тушунчалар бериляпти.
Хусусан, 2021 йил 9 январь куни Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси раҳбар ва масъул ходимлари томонидан 108 нафар профилактика инспекторлари учун "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси асослари, турлари, ҳисоб тоифалари тушунчаси, мурожаатларни ҳал этилиши, бу борада ҳамкорликни амалга ошириш" мавзуларида ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ёш ходимларни билим савиясини юксалтириш, касбий маҳоратини ошириш борасидаги ўқув машғулотлари ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати