Андижонда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
Олий Мажлис Сенатининг 2020 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан Андижон вилоятида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутатлари билан биргаликда Қўмитанинг сайёр мажлисида муҳокама қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси томонидан 2020 йил 23 апрелда қабул қилинган ва бугунги кунда Олий Мажлис Сенати томонидан вилоят Кенгашларига муҳокама қилиш мақсадида юборилган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун, ҳалқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутатлари билан муҳокама қилинди ва фикр мулоҳазалар билдирилди.
Хусусан, Қонуннинг қабул қилиниши келгусида маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликларини кенгайтириш ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, шунингдек, жазони ижро этиш тизимида шахсни ахлоқан тузатиш ва жамиятга ижтимоий мослашувини амалга оширишида муҳим аҳамият касб этиши депутатлар томонидан билдириб ўтилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати