1 Июн 2020 йил 840

Андижонда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси раҳбар кадрлар тайёрлаш факультети ходимлари томонидан ўқув-семинари ўтказилди

Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган семинарда ИИВ Академияси раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетини тамомлаб, ҳозирда ички ишлар органларида хизмат қилаётган ва айни вақтда мазкур факультетда ўқиётган холда ички ишлар органларида амалиёт ўтаётган ходимлар ва 2020 йилда ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси раҳбар кадрлар тайёрлаш факультети бошлиғининг ўринбосари, майор Аҳмаджон Собиров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси раҳбар кадрлар тайёрлаш факультетига киришда номзодларга қўйиладиган талаблар, таълим жараёни ва ўқув муассасасида яратилган имкониятлар тўғрисида атрофлича маълумотлар етказди. Ўқув-семинари давомида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига мутаҳассис томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech