11 Март 2021 йил
615
Андижонда “Зарбдор ойлиги” доирасида “АФҒОН” гиёҳвандлик моддасини 600 АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
2021 йил 23 февраль куни жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан “Зарбдор ойлиги” доирасида Пахтаобод туманида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро К.М махсус харидорга 41,28 грамм “АФҒОН” гиёҳванд моддасини 600 АКШ долларига сотаётган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати