9 Март 2021 йил 610

Андижонда “Зарбдор ойлиги” доирасида ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирлар давомида яна бир қиморхона фаолиятига чек қўйилди

Андижон вилояти ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан “Зарбдор ойлиги” доирасида ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирлар давомида ички ишлар ходимлари томонидан ноқонуний қимор ўйини фаолиятига чек қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан  шу йилнинг 01 март куни олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро Р.Д ўзининг яшаш хонадонида бир нечта шахсларни тўплаб, уларга шароит яратиб берган холда таваккалчиликка асосланган ноқонуний қимор ўйини ташкил этганлиги аниқланди.

Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи жалб этилиб, даврада бўлган 200   АҚШ доллари, жами 3.922.000 сўм пуллар, 24 дона ўйин карталари ашёвий далил тариқасида, холислар иштирокида баённома орқали туман  ички ишлар бўлими ихтиёрига олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech