Андижонда жамоат транспортини ривожлантириш бўйича бош режанинг тақдимоти ўтказилди
Aндижон машинасозлик институтида ўтказилган тақдимотда Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи О.Саидов, институт ректори У.Турдиалиев ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Исманов йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази бошлиғи М. Раззоқов, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи А. Носировлар иштирок этдилар.
Тақдимотда шаҳар йўналишларида «Дамас» русумли йўловчи автомобиллари кўплиги натижасида тирбандлик ортаётгани, йўл тармоқларидан фойдаланиш самарадорлигининг пастлиги, жамоат транспорти (автобус va микроавтобус) етарли даражада эмаслиги, пиёдалар вa велотранспорт тармоғининг такомиллаштирилмаганлиги ҳамда транспорт тармоғининг ягона бошқарув тизими мавжуд эмаслиги каби муаммолар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Ушбу муаммоларни бартараф масалалари қаторида ижтимоий-иқтисодий демографик, жамоат транспорти маълумотлари электрон базасини шакллантириш, жорий ҳолат бўйича транспорт тизими моделини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш бўйича берилган таклифлар алоҳида қайд этилди.
Муҳокамалар якунида лойиҳани янада такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати