Андижонда жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан “зарбдор ойлиги”ни ўтказиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган тезкор-профилактик тадбирлар муҳокама этилди
Жорий йилнинг 22 февраль куни Андижон вилояти ИИБ мажлислар залида Андижон вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия, Давлат солиқ бошқармаси, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари ҳамда Бандлик бош бошқармаси масъул раҳбарлари иштирокида тезкор йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосарларининг 2021 йил 20 феврал кунги Жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан “зарбдор ойлиги”ни ўтказиш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида” Қўшма Фармойиши талабларидан келиб чиққан ҳолда вилоят ҳудудида амалга оширилиши лозим бўлган тезкор-профилактик тадбирлар муҳокама этилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Д.Х.Масалиев ва ИИВнинг масъул ходимлари К.В.Марипов ҳамда А.К.Турсуновлар томонидан ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ва ҳамкор ташкилотлар масъул раҳбарларига тадбирнинг мазмун моҳияти тушунтирилиб, амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати