Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ шахсий таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-10-сон Қарори мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ етказишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 4 февраль куни Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ шахсий таркибига Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бош инспектори майор Отабоев Икромжон Усмонжонович ҳамда Андижон вилояти ИИБ ММИ ва КБТ хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь куни имзоланган “Ички ишлар органларини профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-10-сон Қарори мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ етказишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.
Унда “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси” талаблари ходимларга батафсил тушунтирилиб, хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати