3 Июн 2023 йил 493

Ҳарбий қисмда ўқув йиғинига жамланган ходимлар учун семинар-тренинг машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил10 апрель кунги 185-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 7255 ҳарбий қисмда ўқув йиғинига жамланган 44 нафар ходимларга “Мулоқотчанликни шакллантириш уни ташкил этиш фуқаролар билан мулоқотга киришишда мулойимлик ва эҳтиёткорлик билан муомалада болиш ва иш кўламини самарадорлигини ошириш” мавзусида психологик тренинг ташкил этилди.                                                                                                   

Семинар-тренинг Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда Андижон давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт факультетининг амалий психология йўналиши талабалари томонидан қизиқарли тарзида ўтказилди

Мулоқотчанликни шакллантириш уни ташкил этиш фуқаролар билан мулоқотга киришишда мулойимлик ва эҳтиёткорлик билан муомалада бўлиш ва иш кўламини самарадорлигини оширишда қол келадиган маслаҳатлар ва қўлланма бериб отилди.

Диққатни жамлаш борасида машғулот ва тренинглар ўтказилиб ходимлар ўртасида "Энержайзер" ойин машғулотлари ўтказилди.

Ходимлар билан якка тартибда суҳбатлашилиб ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар ва керакли маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, машғулот давомида уларнинг хулқ-атворлари, уларда ватанпарварлик туйғусини уйғотиш, жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётида рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, ҳамда уларни ишлашга бўлган лаёқати ва руҳий ҳолати ўрганилиб, руҳий енгиллаштириш машғулотлари ўтказилди.

Бундан ташқари, ходимларда учрайдиган агрессия, стресс, депрессия, хавотирланиш ҳолатларининг зарарли оқибатлари хусусида ходимлар онгига қизиқарли тарзда тушунтириб уларнинг характер типини очиб берувчи психологик тетслар олиниб натижалари шу жойнинг ўзида уларга эълон қилинди.

Машғулот якунида ходимларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар бериб ўтилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech