5 Сентябр 2023 йил 8686

Шаҳрихон тумани ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи ҳисобидаги назорат остидаги шахсларнинг кутубхонага саёҳати ташкил этилди

Шаҳрихон тумани ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи ҳисобида турган назорат остидаги шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларни китобга бўлган меҳрини ошириш ҳамда эркин ҳаётнинг қадрига етишини таъминлаш мақсадида туман марказида жойлашган марказий кутубхонага саёҳат уюштирилди.

Ушбу зиё масканида турли китоблар билан таништирилиб, кутубхонага аъзоликка қабул қилиндилар. Ҳозирда бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech