15 Сентябр 2023 йил 10122

Шаҳрихон туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда

Шаҳрихон туманида сектор раҳбарлари бошчилигида ҳудудда барқарорликни таъминлаш, жамоат хавфсизлигини сақлаш, жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида комплекс профилактик тадбирлари давом эттирилмоқда.

Жараёнда ички ишлар бўлими ходимлари бошчилигидаги фаоллар ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Хусусан аҳоли гавжум масканларда фуқаролар мулоқотлар йўлга қўйилиб, тинчлик ва фаровонликни таъминлаш бош мақсад эканлиги хусусида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бориляпти.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech