13 Декабр 2024 йил 2683

Шаҳриҳон туманида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича муаммоларини ҳал этишга қаратилган сайёр қабул ўтказилди

Мамлакатимизда бугун барча давлат идоралари аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда кутилган натижаларни бермоқда.

Хусусан, бугун 13 декабрь куни Шаҳрихон туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган сайёр қабулда ҳам фуқароларни қийнаб келаётган кўплаб муаммоларига ижобий ечим топилди.

Бўлиб ўтган сайёр қабулда Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти ҳам иштирок этиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли ижтимоий масалаларда келиб тушган кўплаб мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.

Ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларни тинглаш ҳамда жойида ҳал қилиш этиш мақсадларига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech