14 Июл 2021 йил
590
Қаровсиз қолдирилиши оқибатида ўғирланган велосипед топилди
Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 8 июль куни соат 10:00 ларда Андижон туманида яшовчи М.Т Андижон шаҳар А.Мусаев кўчаси, 4-уй олдида фуқаро Ў.А томонидан қаровсиз қолдирилган нархи 1.500.000 сўмлик велосипедни ўғирлаб кетганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан шу йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати