26 Июл 2022 йил 674

Асака тумани ИИБ бошлиғи ёшлар билан учрашув ўтказди

Бугун Асака тумани 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи С.Умаров бошчилигида ва тегишли ташкилот раҳбарлари туманнинг "Мехнатобод" маҳалла фуқаролар йиғинида уюшмаган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тумандаги ташкилотлар, ишлаб чиқариш корхоналаридаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди.

Туманда фаолият кўрсатаётган банклар, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбарлари ёшларга ўз бизнесларини йўлга қўйишлари, банклардан кредит олиш бўйича тушунчалар бердилар.

Шунингдек, ёшлар сектор раҳбаридан ўзларига қизиқ бўлган саволларга керакли жавобларни олдилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech