11 Август 2020 йил 822

Асака тумани ИИБ ходимлари томонидан уйда сақланган 570,25 грамм “марихуана” аниқланди

Шу йилнинг 10 август куни соат 13:00 ларда Асака тумани ички ишлар бўлимининг тезкор ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири даъвомида,туманнинг Камолот МФЙда яшовчи фуқаро Х.И.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида ҳожатхонасида 3 дона целофан пакетга ўралган оғирлиги 570,25 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланган ва далилий ашё сифатида 570,25 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech