Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси ходимлари томонидан “Uzavtomotors” АЖда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноятларнинг муҳокамаси ўтказилди
Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси ходимлари туман ИИБнинг бошқа хизматлари билан ҳамкорликда жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш орқали жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.
Хусусан, 2023 йил 12 июнь куни Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган давр мобайнида киберхавфсизлик йўналиши бўйича содир этилаётган жиноятлар “Uzavtomotors” АЖ ходимлари иштирокида муҳокама қилинди.
Муҳокама жараёнида бугунги кунда пластик карталардаги пул маблағларини фирибгарлар томонидан талон-торож қилиниши билан боғлиқ ҳолатлари кўп содир этилаётганлиги тўғрисида маълумотлар берилиб, ушбу турдаги жиноятлар қурбони бўлиб қолмасликлари учун мавжуд пластик карталарни ишлатиш ва ундаги яширин рақамларни сақлаш тартиблари ҳақида атрофлича тушунчалар етказилди.
Шунингдек, интернет жаҳон ахборот тармоғидаги турли хил ижтимоий тармоқларда берилаётган сохта маълумотларга ишонмаслик, хар хил мобил иловаларга аъзо бўлмаслик , шахсига оид бўлган маълумотларни ўзидан бошқа шахсларга бермаслик каби ҳолатлар бўйича ҳам тушунтириш ишлари олиб борилиб, огоҳликка чақирилдилар.
Муҳокама йиғилишида содир этилаётган жиноятларга сабаб бўлаётган омиллар туб илдизигача таҳлил қилиниб, ҳамкорликда олиб борилиши зарур бўлган профилактик чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати