Асака тумани ИИБ ходимларининг ҳуқуқий билим савияси ва маданиятини янада юксалтириш мақсадида ўқув машғулоти ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамовнинг топшириғига асосан, Асака тумани ички ишлар бўлими ходимларининг ҳуқуқий билим савияси ва маданиятини юксалтириш, касбий тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш борасида ўқув-машғулотлари ташкил этилди.
Ўтказилган тадбирга, Андижон вилояти ички ишлар бошқармасининг Ташкилий бошқарма, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, Юридик таъминлаш гуруҳи, Навбатчилик қисми, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ва Ҳарбий сафарбарлик бўлимининг тажрибали ходимлари жалб қилинди.
Тадбир давомида ходимларга йўриқнома ўтказилиб, билим савиясини юксалтириш, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаб бориш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиш ҳамда қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати