12 Ноябр 2020 йил 836

Асака туманида ҳамкорликдаги комплекс махсус тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Андижон вилояти прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти бўйича бошқармаси,  Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ва Давлат солиқ бошқармаларининг “Андижон вилоятида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш борасида ҳамкорликдаги комплекс махсус тезкор-профилактик тадбирлар ўтказиш тўғрисида”ги Қўшма қарори доирасида  Асака туманида қўшма махсус тезкор-профилактик тадбир ўтказилди.

Махсус-тезкор профилактик тадбир қатнашчилари билан Асака тумани ИИБда йўриқнома ўтказилиб, 4-сектор ҳудуди бўйича гуруҳларга ажратилди ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тақсимлаб берилди.

Тадбирга 140 нафар ички ишлар органлари, 16 нафар Миллий гвардия ходимлари,  16 нафар Давлат солиқ инспекцияси, 8 нафар Прокуратура ва ДХХ ходимлари ҳамда 30 нафар маиший хизмат ходимлари, 74 нафар жамоатчилик вакиллари жалб қилинди.

Тадбир давомида маҳаллаларда паспорт-виза, йўл ҳаракати, назорат-лицензиялаш қоидаларига амал қилиниши, бемақсад юриб фуқаролар осойишталигига зиён етказиши мумкин бўлган, муқаддам судланган, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар билан тезкор-профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Бундан ташқари, маҳаллаларда фаолият юритаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, дўконлар, дорихона ва шунга ўхшаш объектларда карантин талабларига риоя қилиш ҳолатлари ўрганилиб, огоҳлантирув профилактик тарғибот ишлари олиб борилди.

Мазкур йўналишдаги тадбирлар вилоятнинг бошқа барча шаҳар-туманларида ҳам давом эттириб келинмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech