19 Август 2023 йил 509

Асака туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалаларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Мўминов, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Исманов, туман прокурори А.Мирзакаримов, туман ИИБ бошлиғи С.Умаров ҳамда тумандаги барча МФЙларнинг маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчиларии, профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

Муҳокама мажлисида масъулларнинг туманда жиноятчиликни жиловлаш ва олдини олиш борасидаги кечиктириб бўлмас вазифалари белгиланиб, ҳисобот давридаги криминоген вазият таҳлил қилинди.

Бу соҳада биринчи галда маҳалланинг “Бешлик” тизими  доимий равишда шуғулланиши зарурлиги, кенг жамоатчиликни ҳушёрлиги ва фуқаролар зийраклигини ошириш кераклиги ҳамда кўчалар, гузарлар, тадбиркорлик субъектлари, аҳоли гавжум савдо марказларида видеокузатув камераларини кўпайтириш масалалари алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Маҳаллабай ишлаш тизими, ҳудуддаги ҳар бир хонадонлар ҳолидан, шароитидан хабардорлик, иш билан таъминлаш ва муаммоларини тезкор ҳал қилиб бориш ҳам жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасида муҳим омил эканлиги қайд этилди.

Якунда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech