16 Феврал 2021 йил 2256

Асака туманида “Йўл қоидаси- умр фойдаси” шиори остида “Яшил чироқ” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Асака тумани ХТБ тасарруфидаги 58-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2020-йил 9-декабрь кунги қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўқувчилар ўртасида “Йўл қоидаси- умр фойдаси” шиори остида “Яшил чироқ” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов Асака тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар билан Асака тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан турли викториналар, йўл ҳаракати қоидалари бўйича қизиқарли ўйинлар, савол-жавоблар, қисқа саҳна кўринишлар ташкил қилинди.

Тадбир сўнгида туман йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар, турли совғалар топширилди.

Ушбу тадбир давомида мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоблар олдилар.

 

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech