Асака туманида пичоқ орқали тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноят содир этилди
Жорий йилнинг 13 август куни соат 20:30ларда Асака туманида яшовчи 1983 йилда туғилган эркак фуқаро Н.Ш яшаш уйи олдида оилавий келишмовчиликлар сабабли қайнакаси, 1982 йилда туғилган Асака тумани фуқароси И.М билан жанжаллашиб, қўлида бўлган хўжалик пичоғи билан И.Мнинг бел соҳасига бир маротаба уриб, ўртача оғир тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 105-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳар бир содир этилган жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тўғрисида огоҳлантиради.
Шунингдек, жиноят содир этилиши мумкинлигини билган тақдирингизда, зудлик билан ички ишлар органларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Ваҳоланки Сиз, ўзингизнинг ушбу ҳаракатингиз билан жиноят содир этилиши ва салбий оқибатлар келиб чиқишини олдини олган бўласиз.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати