Асака туманида тирбандликларни олди олиш борасидаги кенг қамровли ишлар бошлаб юборилди
Андижон вилоятида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларга қулайликлар яратиш ҳамда тирбандликларни олдини олиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Асака туманида жорий йилнинг 19 май куни Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда тегишли мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан берилган таклифларга кўра ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинди.
Бунга кўра, Асака тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-138 автомобиль йўлининг 14-24 километрлари оралиғида йўлларни кенгайтириш, ҳаракатланиш бўлаклари сонини 4 тадан 6 тага кўпайтириш, марказий кўчалар кесишган чорраҳаларда қўшимча ўтиш йўллари ташкил этиш, пиёдалар ва велосипед ҳайдовчилари учун махсус ҳаракатланиш йўлаклари ажратиш ва албатта, йўлларни ёритиш режалаштирилган.
Ҳозирда ушбу йўналишдаги ишлар бошлаб юборилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати