7 Май 2022 йил 346

Асака туманида “хонадонбай”, “оилабай” ва “фуқаробай” ишлаш тамойили асосида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, 2021 йилнинг 31 декабрь куни Андижон вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган “2022 йил давомида хотин-қизлар билан янгича ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий руҳий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича” Қўшма Дастур асосида шаҳар-туманларда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 06 май куни ушбу Қўшма Дастур ҳамда  шу йилнинг 05 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Б.Т.Абдуллаевнинг видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Жамоат хавфсизлик департаменти бошлиғи, подполковник И.Б.Исманов бошчилигида Асака туманида амалий ишлар бошланди.

Хусусан, Асака тумани мисолида “хонадонбай”, “оилабай” ва “фуқаробай” ишлаш тамойили асосида келгусида хотин-қизлар, оила-турмуш доирасидаги жиноят ёки ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва омилларини эрта аниқлаш ва олдини олиш, маҳаллаларда уйма-уй юриб профилактик тадбирлар ўтказиш мақсадида 420 нафар ички ишлар ҳамда жамоатчилик вакилларидан бириктирилган 74 та ишчи гуруҳлари шакллантирилди ҳамда уларга қўлланмалар берилиб, ўзларига бириктирилган маҳаллаларга юборилди.

Ҳозирда бу каби профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech