24 Май 2022 йил
508
Асакада "Гашиш" гиёҳвандлик моддасини 500 АҚШ долларига сотаётган фуқаролар ушланди
Жорий йилнинг 23 май куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкоркда Асака тумани Кужган МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Асака шаҳрида яшовчи фуқаролар М.Ф ҳамда Р.Я лар биргаликда холис харидорга жами 38,5 грамм "Гашиш" гиёҳвандлик моддасини 500 АҚШ долларига сотаётганида ушланди.
Шунингдек, фуқаро М.Фнинг чўнтагида 3,5 грамм "Гашиш" гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати