21 Апрел 2022 йил 468

Асакада ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар муаммолари ҳал этилди

Бугунги кунда аҳолини рози қилиш, улар томонидан қилинган мурожаатларни ҳал этиш долзарб вазифалардан бири саналади. Шундай экан уларни рози қилиш борасида ички ишлар тизимида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 20 апрель куни Андижон вилояти Асака тумани “Янги обод” МФЙ ҳудудидаги “Машъал” болалар дам олиш оромгоҳида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулҳақов томонидан ўтказилган Сайёр қабул ўтказилди.

Вилоятдаги аҳолиси зич жойлашган туманлардан бири бўлган Асака туманидаги сайёр қабулда 48 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Қабулда жараёнида суриштирув ва тергов, ID карта олиш, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш, газ баллон олиш, моддий ёрдам, иссиқхона қуриш учун субсидия ажратиш, ички ишлар органларига ишга кириш, тўлов контрактини тўлаб бериш ва шу каби бошқа масалаларига оид мурожаатлар қабул қилинди.

Қабул жараёнида муаммоларнинг 35 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 13 та мурожаатларни кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Сайёр қабул давомида бир гуруҳ ёшларга ID карталари тантанали равишда топширилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech