Асакада туманида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 500.000 сўмга сотаётган шахс ушланди
Жорий йилнинг 17 июль куни соат 22:00 лар атрофида Асака тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир натижасида Қўнғирот маҳалласида яшовчи М.Л яшаш хонадонида оғирлиги 2,02 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 500.000 сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, холислар иштирокида унинг ёнидан оғирлиги 0,46 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати