28 Июн 2021 йил 708

Қасамёд – Ўзбекистон Республикаси халқи ва Президентига садоқат билан хизмат қилиш учун ичилган онтдир

Ҳар бир йигит ички ишлар органлари сафига кирар экан, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакат тинчлиги, осойишталиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасидаги бурчини ва зиммасига юклатилган мажбуриятларни виждонан, сидқидилдан бажаришга ваъда бериб, Ватанига ва халқига содиқ бўлишга қасамёд қилади. Қасамёдига содиқ қолиш ички ишлар органлари ходимларидан метин ирода ва чексиз ватанпарварликни талаб қилади.

Жорий йилнинг 26 июнь куни Андижон вилояти ички ишлар органларига қабул қилинган 88 нафар ёш ходимлар томонидан “Ички ишлар органи ходимининг қасамёди”ни қабул қилиш тадбири ўтказилди.  Унда ички ишлар органлари фахрийлари ҳамда ходимларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.

Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимлари аҳолининг тинч-осойишта ҳаётини таъминлашдек масъулиятли вазифани сидқидилдан бажариб, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Ватанига ва халқига содиқ бўлишга қасамёд қилган бу ёш ходимлар ҳам ўйлаймизки шарафли хизматлари билан эл-юрт манфаатларига ўзларнинг муносиб ҳиссаларини албатта қўшадилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech