25 Март 2025 йил 1040

Автомашиналарда содир этилган ўғирлик жинояти бармоқ излари орқали фош этилди

2025 йил 10 февраль куни Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи Қ.Т вилоят ИИБ “102” рақамига хабар бериб, ўзига тегишли бўлган “Газел” русумли автомашинасидан нархи 799.000 минг сўм пулларни номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Марҳамат тумани ИИБ тезкор-тегов гуруҳи таркибида туман ЭКГ катта эксперти томонидан автомашинани кўздан кечириш мобайнида қўл бармоқ излари аниқланиб олинган.

Автомашиналардан олинган қўл бармоқ излари вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг Автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими базасидан текширилганида ушбу қўл бармоқ излари, Булоқбоши туманида яшовчи И.С. томонидан қолдирилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, И.С. билан олиб борилган тезкор суриштирувлар даврида январь ойида Т.Х.га тегишли “Дамас” русумли автомашинадан 1.370.000 сўм пулларни,

февраль ойида С.А.га тегишли “Дамас” русумли автомашинадан 4.785.000 сўм пулларни, Р.С.га тегишли “Дамас” русумли автомашинадан 7.260.000 сўм пулларни ҳамда

Х.Ғ.га тегишли бўлган “Газел” русумли автомашинадан 5.342.000 сўм пул маблағини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинганлигини ва пулларни шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган. Фуқаро И.С томонидан ўғирланган пулларнинг маълум қисми холислар иштирокида  баённома орқали олинган.

Ҳозирда И.С.га нисбатан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech