1 Март 2023 йил 392

Автомашинада қолган бармоқ излари орқали безорилик содир этган шахс аниқланди  

2023 йил 3 февраль куни Асака туманида яшовчи фуқаро Ғ.Х Асака тумани ИИБга мурожаат қилиб, унда Асака туманида қаровсиз қолдирган "Captiva" русумли автомашинасига номаълум шахс томонидан кўп миқдорда зарар етказилганлигини билдирган.

Фуқаро Ғ.Хга тегишли бўлган "Captiva" русумли автомашинасини кўздан кечириш даврида Асака тумани ИИБ эксперт-криминалисти томонидан автомашина ташқи томонидан қўл бармоқ излари аниқланиб олиниб, вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими базасидан текширилганида, ушбу қўл бармоқ излари Асака туманида яшовчи Ю.Х исмли шахс томонидан қолдирилганлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича фуқаро Ю.Х исмли шахс билан ўтказилган суриштирув даврида ҳақиқатдан ҳам Ю.Х ушбу безориликни содир этганлигини, ушбу ҳолатни содир этган вақтда маст ҳолатда бўлганлигини тан олган. Ҳозирда автомашина етказилган зарарга қаратилган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech