Автомашинада содир этилган ўғирлик Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази томонидан фош этилди
2023 йил 28 июль куни Андижон шаҳрида яшовчи Е.С Андижон вилояти ИИБнинг “102” рақамига қўнғироқ қилиб, номаълум шахс унинг “Cobalt” русумли автомашинасидан нархи 2.150.000 сўмлик автомобил жиҳозини яширин равишда талон-тарож қилиб ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ҳодиса жойидаги видеокузатув камераси хотирасидан олинган видеотасвирдаги номаълум шахс Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг “Шахсни идентификация қилиш тизими” орқали текширилганида Андижон туманида рўйхатда турувчи Ф.С эканлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати