Автомашинадан содир этилган ўғирлик Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан фош этилди
Жорий йилнинг 4 август куни Асака тумани Навкан МФЙда яшовчи фуқаро Ж.А. ИИБга хабар бериб, ўзига тегишли Спарк русумли автомашинаси салонидаги ҳамёни ичидан 1.500 АҚШ доллари ҳамда 600.000 сўм пулларини номаълум шахслар томонидан ўғирлаб олиб кетилганлигини маълум қилган.
Ўғирлик ҳолати юзасидан Асака тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Асака тумани ИИБ тезкор-тергов гуруҳи таркибида ҳодиса жойига борган туман ЭКГ катта эксперти томонидан автомашинани кўздан кечириш даврида қўл бармоқ излари аниқланиб олинган.
Олинган қўл бармоқ излари туман ЭКГ катта эксперти томонидан гумондорлар дактохариталари билан солиштириб, текширилганида қўл бармоқ излари, Асака тумани Муқумий МФЙда яшовчи С.Ш. исмли шахс томонидан қолдирилганлиги аниқланиб, гумондордан ашёвий далиллар холислар иштирокида баённома орқали олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати