Автомашиналарда содир этилган ўғирлик жинояти бармоқ излари орқали фош этилди
2023 йил 25 апрель куни Андижон вилоятининг Асака туманида яшовчи Б.И ва М.Р.лар вилоят ИИБнинг “102” қисқа рақамига хабар бериб, ўзларига тегишли бўлган “Damas” русумли автомашиналаридан нархи 350.000 минг сўмга тенг бўлган магнитофон ва “Новей” номли телефон аппаратини номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетганлигини маълум қилишган.
Асака тумани ИИБ тезкор-тергов гуруҳи таркибида туман эксперт-криминалистика гуруҳи катта эксперти томонидан автомашиналарни кўздан кечиришда қўл бармоқ излари аниқланиб олинган.
Автомашиналардан олинган қўл бармоқ излари вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг "Автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими" базасидан текширилганида ушбу қўл бармоқ излари Асака туманида яшовчи фуқаро И.С томонидан қолдирилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, фуқаро И.С билан олиб борилган тезкор суриштирувлар даврида, 2023 йил 24 апрель кунидан 2023 йил 27 апрель кунигача бўлган вақт оралиғида Асака туманида яшовчи Қ.Ф.га тегишли “Nexia” русумли автомашинадан 1 дона нархи 1.100.000 сўмга тенг бўлган “Самсунг А-21” русумли телефон аппарати, нархи 35.000 сўм бўлган хотира қурилмаси ва 30.000 сўм пулларни, фуқаро Т.Р.га тегишли бўлган “Damas” русумли автомашинадан нархи 250.000 сўмга тенг бўлган магнитофон, фуқаро Р.М.га тегишли бўлган “Damas” русумли автомашинадан нархи 250.000 сўмга тенг бўлган магнитофон ва нархи 70.000 сўмлик телефон ўрнатгични, фуқаро К.С.га тегишли “Nexia" русумли автомашинадан нархи 2.300.000 сўмга тенг бўлган “Редми нот-8” русумли телефон аппаратларини яширин равишда талон-торож қилганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан фуқаро И.С томонидан ўғирланган ашёвий далиллар холислар иштирокида баённома орқали олинган.
Ҳозирда Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро И.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмат