Аёллар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш масалаларига бағишланган брифинг ташкил этилди
Брифингда хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда нотинч давлатлардан олиб келинган ёки жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган аёлларнинг ижтимоий мослашуви бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил сўз юритилди.
Мазкур масала юзасидан мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича масъуллар олдида турган муҳим вазифалар ҳақида гапириб ўтилди.
Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар, жумладан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, бу борада давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу жумладан Андижон туманида ҳокимлик ва вилоят ИИБ томонидан ҳамкорликдаги кўплаб тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
Ташкил этилган брифингда Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасидан Г. Абдувоҳидова бугунги кундаги энг долзарб бўлган аёллар ўртасидаги жиноятларни олдини олиш, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни икки томонни тинглаган ҳолда яраштириш, эрта никоҳни олдини олиш бўйича маълумотлар берди.
Мазкур брифингда бир қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати