16 Март 2022 йил 492

Балиқчи тумани ИИБ ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида уларнинг ота-оналари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Балиқчи тумани ИИБда профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ота-оналари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашув ўтказилди.

Ўтказилган йиғилиш давомида вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлигининг ўринбосари подполковник М.М.Мамиржонов томонидан хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, профилактика инспекторларининг хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қатъий тартибда таъминлашда ота-оналарнинг хам ролини ошириш зарур эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, улар томонидан тамагирликка йўл қўймаслик энг асосий масалалардан бири эканлиги, бу борада ходимларнинг оила аъзолари билан доимий фикрлашиб, муносабат билдириб бориш қайд этилди. Ўз навбатида ходимларнинг ота-оналари ҳам ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишиб, ўз таклифлари билан ўртоқлашдилар.

Очиқ мулоқот сўнгида ўзига бириктирилган ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этишда ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, тартиб-интизоми билан  бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ профилактика (катта) инспекторларининг оила-аъзоларига алоҳида миннатдорчилик билдирилиб, ташаккурномалар  топширилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

 

Text to speech