Балиқчи туманида Андижон вилояти 3-секторининг сайёр қабули ўтказилди
Балиқчи тумани ИИБ биносида ташкил этилган сайёр қабулни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов ўтказди.
Қабулда 21 та турли масаладаги мурожаатлар кўриб чиқилди.
Хусусан, Иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олиш, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли масалаларда келиб тушган мурожаатларнинг 14 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 7 таси тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.
Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати