Балиқчи туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан айланма йўллар орқали олиб кирилган пиротехника воситалари аниқланди
2021 йил 14 декабрь куни Балиқчи туманида Андижон вилояти божхона бошқармаси, ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишини олдини олишга қаратилган тезкор-тадбир ўтказилди.
Тезкор-тадбир давомида Балиқчи тумани, Яккатол МФЙ ҳудудидан ўтган “Улуғнор-Балиқчи” автомагистрали четида тўхтаб турган Ж.И бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина кўздан кечирилганида, фуқаро С.Д.га тегишли хорижда ишлаб чиқарилган, Республикамиз ҳудудига айланма йўллар орқали олиб кирилган умумий қиймати 34 миллион 480 минг сўм бўлган хар-хил турдаги пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати