15 Декабр 2021 йил 276

Балиқчи туманидаги 3 - сектор ҳудудида яшовчи оилалар ўртасида ўтган спорт ва китобхонлик беллашувлари  вилоят босқичига энг муносибларни саралаб берди  

Айни кунларда юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири соврини учун оилавий жамоалар ўртасида “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт мусобақалари ва китобхонлик баҳсларининг шаҳар ва туман босқичлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Балиқчи туманидаги 3 - сектор ҳудудида яшовчи оилалар ўртасида ўтган спорт ва китобхонлик беллашувлари  вилоят босқичига энг муносибларни саралаб берди. Спорт йўналишида Аралхон маҳалласидан Дилшодбек Машраповлар оиласи, китобхонлик йўналишида Кўл маҳалласидан Саидахон Қўшақова оиласи ғолиб бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиғи ва совғалари билан тақдирланишди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech